"Милан" "Реал" футболчисини ижарага олиш бўйича келишувга эришди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Тео Эрнандес янги мавсумни "Милан"да бошлайдиган бўлди.

Football-Italia нашри тарқатган хабарга кўра "россонерилар" 21 ёшли футболчини кейинчалик 20 млн еврога сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олишади. Кейин эса Эрнандес “Милан” билан 4 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 1,8 млн евро маош олади.

Маълумот учун, Эрнандес ўтган мавсумни “Реал Сосьедад” сафида ижарада ўтказган ва 25та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!