"Милан" "Реал" ҳужумчиси учун қанча пул таклиф қилмоқчи?

"Милан" ҳамон "Реал" форварди Лука Йовични сотиб олиш масаласидаги ишларни давом эттирмоқда.

Sport Mediaset нашрининг ёзишича, "россонерилар" 22 ёшли сербиялик футболчи учун мадридликларга 35 млн евро таклиф қилишмоқчи. Таъкидлаш керакки, “қироллик клуби” Йовични бундан бир йил муқаддам “Айнтрахт”дан 60 млн еврога сотиб олган эди.

Лука Йович жорий мавсум “Реал” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!