"Милан" Шевченко бошчилигидаги жамоани тор-мор этиб, "Наполи"га яқинлашиб олди

А Серия 15-туридан ўрин олган "Женоа" - "Милан" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 0:3 ҳисобида рақибга имкониятни бой берди. 

Миланликлар сафида Ибрагимович жамоасининг илк голига муаллифлик қилди. Сўнгра Мессиас дубль қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 



Шунингдек, мазкур учрашув билан параллел тарзда "Сассуоло" - "Наполи" ўйини ҳам бўлиб ўтди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Фабиан Руис ва Мертенснинг голларига Феррари ва Скаммакка жавоб қайтара олди. 

Айни дамда неаполликлар А Серия турнир жадвалида пешқадам ҳисобланади. Улардан бир очко кам жамғарган "россонерилар" 2-ўринни банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!