"Милан" сўнгги 27 йилдаги энг яхши натижасини қайд этди
“Милан” кеча Европа лигаси гуруҳ босқич сўнгги турида сафарда “Спарта” устидан зафар қучди.
Opta Sports тарқатган хабарга кўра, “россонерилар” шу тариқа кетма-кет 18 та ўйиндан буён сафар ўйинларида мағлуб бўлишмади. Бу жамоанинг 1993 йилдан буён қайд этган энг яхши натижаси бўлди. 27 йил олдин “Милан” қаторасига 20 та сафар ўйинларида мағлуб бўлмаган.
“Милан” 1993 йилги натижани такрорлаши учун олдинда турган “Женоа” ҳамда “Сассуоло”га қарши сафар ўйинларида ютқазмаслиги лозим.

Фикрлар