"Милан" сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди!
Европа Лигаси 1/16 финалидан ўрин олган айрим баҳслар ўз ниҳоясига етди. "Милан" меҳмонда "Црвена Звезда" клуби билан тўқнаш келди ва сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди - 2:2!
Ўйиндаги голларга "Црвена Звезда" сафида Ганга ҳамда Панков муаллифлик қилган бўлса, "Милан"нинг 2 голи Тео Эрнандес ва Панков (автогол) номига ёзилди. Энди кейинги босқич тақдири Миланда ҳал бўлади!
- 90+4'

Учрашув якунланди! "Милан" сўнгги дақиқалардаги гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди! Мантли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+3'

ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Милан Павковдан супергооолл ва мезбонлардан камбеек!!! 2-2! Қойил "Црвена"!
- 90+3'

"Црвена Звезда" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 90+3'
Доннарумма тўпга қўпол тарзда чиқиб келди ва сариқ карточка билан жазоланди!
- 90+2'

Кастильехо жароҳатланди. У майдондан ташқарида тиббий ёрдам олмоқда.
- 90+'

Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 90'
Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар статистикаси: 6-6!
- 88'

"Црвена Звезда" босим уюштирмоқда. Милан ҳимояланмоқда. Бу хавфли. Бурчак тўпи ижро этилади.
- 84'

Чалханоглу бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 83'

Манжукич ўрнига Чалханоглу ўйинни давом эттиради.
- 81'

Диего Фалсинелли ўрнига Милан Павков ўйинга қўшилди.
- 80'

Мезбонларда ўзгариш: Аксель Иванич ўрнига Мохамед Бакайоко ўйинга қўшилди.
- 78'

"Милан"да ўзгариш: Тео Эрнандес ўрнига Диого Далот майдонга тушди.
- 77'

Милан Родич иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилди! Қўполлик ростан ҳам кескин эди.
- 75'

Марко Гобельич ўрнига Милан Гайич ўйинга қўшилди.
- 74'
"Црвена Звезда" аъзоси Милан Родич ҳужумда фол қайд этди.
- 71'

Манжукич қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 69'

Кастильехо бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 68'
Сандро Тонали дриблинги билан рақибларини ортда қолдирди ва жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилардан бири тўп йўлига оёғини қўйиб қолди! Ён ҳакам бурчакни қўрсатди.
- 65'
Филиппо Фалько рақиб билан яккама якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ ҳимоячи уни тўхтатиб қолди!
- 62'

"Црвена Звезда"да ўзгариш: Эль Фарду ўрнига Филиппо Фалько ўйинга қўшилади.
- 61'

ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Тео Эрнандес пенальтидан унумли фойдаланди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 1-2!
- 59'

Ух қандай омадсизлик! Автогол муаллифи Радован Панков рақибини йиқитиб юборди ва пенальти белгиланишига сабабчи бўлди!
- 58'

Эль Фарду бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 57'

Милан Родич рақибини чалиб йиқитди ва сариқ карточка билан жазоланди.
- 55'

Мезбонлар аъзоси Неманья Милунович қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 54'

"Милан" футболчиси Раде Крунич жароҳат олди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.
- 52'

ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мезбонлар ҳисобни тенглаштирди! Тўп чап бурчакка дарвозабонга имконият қолдирилмаган ҳолда жойлаб қўйилди! 1:1!
- 52'

"Црвена Звезда" пенальти тепади! Гелор Канга уни ижро этади.
- 51'
Пенальти белгиланиши мумкин! Алессио Романьоли жаримма майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагандай кўринди! Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади!
- 48'

Гелор Канга бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар фаоллик кўрсатди.
- 46'

"Милан" таймни ўзгариш билан бошлади: Анте Ребич ўрнига Рафаэль Леау ўйинга қўшилди.
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+2'

Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.
- 45+'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'

Мезбонлар бурчак тўпини ижро этади. Эл-Фарду тўп олдида.
- 44'
Тео Эрнандес агрессив ўйин намойиш этмоқда. Ҳакам фол қайд этди.
- 42'

ГООООООООООЛЛЛ!!! Қандай омадсизлик! Радован Панков ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди!
- 41'
Суалихо Мейте ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 39'

Беннасер ўйинни давом эттира олмайди. Пиоли унинг ўрнига Тоналини туширди.
- 36'

Тўқнашув натижасида Исмаил Беннасер жароҳат олди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.
- 35'

Гелор Канга бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 34'
Диего Фалсинелли жарима майдончаси ичида тўпни боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ ҳимоячи уни ташқарига чиқариб юборди.
- 31'

Эль Фарду ажойиб позицияда турган ҳолда кучли зарба берди! Доннаруммадан суперсейв!
- 29'
Анте Ребич жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди, бироқ зарба бера олмади! Ҳимоячи тўпни ундан олиб қўйди.
- 26'

Гелор Канга бурчакдан тўпни ўйинга киритади. "Милан" жарима майдончаси ичида ҳимояланмоқда.
- 25'

Доннаруммадан яна бир суперсееейв! Мирко Иванич яккама-якка вазиятда туриб дарвозага зарба берди, Жанлуижи тўпни қайтарди!
- 22'

Доннаруммадан даҳшатли сейв! Негош Петрович бирга-бир вазиятда туриб дарвозани ишғол қила олмади!
- 19'

"Милан" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади.
- 15'
Милан Родич жарима майдончаси ичида тўпни боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ тўп дарвозанинг чап устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
- 14'

Мезбонлар аъзоси Гелор Канта бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 14'

Гол инобатга олинмади! Тўп қўл билан ўйналгани боис ҳакам голни инобатга олмади!!
- 12'
Гол инобатга олинмаслиги мумкин! Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.
- 12'

ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Тео Эрнандес жарима майдони ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланган ҳолда дарвозан ишғол қилди ҳамда ҳисобни очди! 0-1!
- 10'

Исмаиль Беннасер бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 9'
Суалихо Мейте тўпни жарима майдончаси ичидаги Ребичга етказиб берди, бироқ Анте ҳужумни давом эттира олмади. "Црвена Звезда" тўпни дарвозадан ўйинга киритиб беради.
- 6'

Самуэль Кастильехо урган гол офсайд сабабли бекор қилинди.
- 5'
Алессио Романьоли рақибдан тўпни олиб қўймоқчи эди, бироқ рақиб оёғига хавфли ташлангани боис ҳакам фол қайд этди.
- 3'
Петрович қўпол ўйнади. Бош ҳакам фол қайд этди.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.
- 0'
Европа Лигаси 1/16 финал баҳси бошланиш арафасида. "Милан" Сербия клуби меҳмони бўлади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.



Фикрлар