"Милан" сўнгги турда "Аталанта"ни мағлуб этиб, кумуш медалларга эга чиқди!
Италия А Серияси сўнгги туридан ўрин олган марказий учрашув - "Аталанта" - "Милан" баҳси ўз ниҳоясига етди. Ўйин миланликларнинг 0:2 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Ўйин тақдирини ҳал қилган голларга 43 ҳамда 90+3-дақиқаларда Франк Кесси (пенальтидан) муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Стефано Пиоли шогирдлари турнирни 79 очко тўплаган ҳолда кумуш медаллар билан якунлаб олди. "Аталанта" эса 78 очко билан бронза медалларини қўлга киритди.
Энди келаси мавсум "россонерилар" ЕЧЛда тўп суради. Бу билан барча "Милан" мухлисларини табриклаб қоламиз!
- 90+5'
Учрашув якунланди! "Милан" кумуш медалларни қўлга киритган ҳолда ЕЧЛга йўл олди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+4'
ГООООООООООООООООЛЛ!!! Франк Кесси бу сафар ҳам пенальтини ижро этишда адашмади ва ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди.
- 90+3'
Бош ҳакам бу қўполлиги учун Мартин Де Ронга қизил карточка кўрсатди! Турнирни қизил карточка билан тарк этди...
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
"Аталанта"да 2 ўзгариш амалга оширилди: Толои ва Фройлер ўрнига Паломино ҳамда Миранчук ўйинга қўшилди.
- 87'
Рафаэль Толои огоҳлантирилди.
- 86'
"Аталанта" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади.
- 82'
Ўйинга қўшилиши биланоқ қўпол ўйнаган Манжукич сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 80'
"Аталанта"да ҳам ўзгариш: Йоахим Мехле ўрнига Марио Пашалич ўйинга қўшилди.
- 79'
"Милан"да ўзгариш: Салемакерс ва Леау ўрнига Далот ҳамда Манжукич ўйинга қўшилди.
- 76'
"Аталанта" аъзолари ҳужумда фол намойиш этишди.
- 75'
"Аталанта" бурчак тўпидан хавфли вазият ярата олмади.
- 73'
Муриельнинг зарбаси ноаниқ кетди, тўпни "Милан" аъзолари ўйинга киритиб беради.
- 72'
Де Рон жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар фаол ўйнади.
- 69'
Мартин Де Рон қўполлиги учун огоҳлантирилди.
- 67'
Луис Муриэль офсайд ҳолатида қолиб кетди.
- 66'
Малиновскининг зарбасини Доннарумма бартараф этди.
- 62'
Жарима майдончаси ичида палапартиш вазият юзага келди, Муриэль вазиятни ўз фойдасига ҳал қилиши мумкин эди, бироқ зарба кучсиз чиқди.
- 62'
"Милан"да 2 ўзгариш амалга ошди: Браим Диас ўрнига Суалихо Мейте, Исмаиль Беннасер ўрнига Раде Крунич ўйинга қўшилди.
- 61'
"Милан" аъзоси қоидани қўпол тарзда бузди.
- 58'
Дуван Сапатанинг кучли зарбаси чап устунга тегиб қайтди!
- 56'
Позицион ҳужум "россонерилар" томонидан уюштирилмоқда, Салемакерснинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди.
- 54'
Зарбалар бўйича ҳали ҳам тенглик, 3:3 кўрсаткич сақланиб турибди.
- 53'
"Аталанта" аъзолари айни дамда тўпни назорат қилмоқда. Бироқ ҳисобда "Милан"ни қониқтирадиган ҳисоб қайд этиб турибди.
- 49'
Малиновскининг зарбаси миланлик ҳимоячилар томонидан блокланди.
- 48'
Фройлер қўполлиги учун огоҳлантирилди.
- 46'
"Аталанта" таймни ўзгариш билан бошлаб олди: Пессина ўрнига Мюриель ўйинга қўшилди.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди.
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+1'
1-тайм тугади. Танаффус.
- 45+'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Франк Кесси пенальтидан оқилона тарзда фойдаланди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! "Милан"да ЕЧЛ учун яхшигина имконият пайдо бўлмоқда.
- 42'
Франк Кесси пенальтини ижро этади.
- 41'
Пенальти! Бош ҳакам бу қўполликни пенальтига тортади деб ҳисоблади ва "Милан" фойдасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилади!
- 38'
"Аталанта" ҳар томонлама ўйинни назорат қилмоқда. Паслар сони кўп ва аниқ.
- 34'
Тўп назорати бўйича устунлик яққол тарзда мезбонлар томонга ўтиб кетди. 60:40 кўрсаткич.
- 32'
Жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширилди, бироқ тўпга Малиновскидан аввал ҳимоячи етиб келди.
- 30'
Йоахим Мехле қўпол ўйнади.
- 29'
Зарбалар сони: 2-2. Ўйинда ҳозирча тенглик.
- 26'
"Аталанта" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият содир эта олмади.
- 24'
Чалҳаноглу доимгидек ҳужумлар яратишда фаол. "Милан" футболчилари ҳужумда фол намойиш этишди.
- 21'
Джимситининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади, тўп устуннинг бирозгина юқорисидан ўтиб кетди.
- 20'
"Аталанта"да стандарт вазият юзага келди.
- 18'
"Аталанта" аъзолари ҳужумда фол қайд этишди. Ҳакам хуштагини чалди.
- 17'
Чалханоглу пушка зарбаси билан дарвозани ишғол қилиши мумкин эди, бироқ ҳимоячи зарба йўлига тўғаноқ бўлди.
- 14'
Руслан бу сафар ҳам хавфли вазиятга чиқиб бораётган эди, бироқ ҳимоячилар уни тўхтатди.
- 12'
Руслан Малиновскининг жарима майдончаси чизиғи устидан йўллаган кучли зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Тўпни "Милан" дарвозабони ўйинга киритиб беради.
- 9'
Тўп назорати: 57:43! Бергамоликлар фойдасига.
- 7'
Рафаэл Леау тўпни жарима майдончаси чизиғи устида қабул қилиб олди, бироқ Пьер-Луижи Голлини тўпга эртароқ чиқиб келди ва хавфни бартараф этди.
- 5'
Франк Кесси рақибининг ҳужумини қўпол тарзда тўхтатиб қолди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 3'
Кристиан Ромеро ўйин қоидасини бузди.
- 2'
"Милан" ўйинни тўп назоратини қўлга олиш билан бошлади.
- 1'
Учрашув бошланди!
Фикрлар