“Милан” техник ҳамкоридан воз кечди
Ads

 

Италиянинг “Милан” жамоаси муддатидан аввал Германиянинг Adidas компанияси билан шартнома бекор қилишини маълум қилди.

Томонлар ўзаро келишувга кўра шундай қарорга келган. Ўзаро ҳамкорлик 2017/18 йилли мавсум охирида якунига етади.

Adidas 1998 йилдан буён “Милан” билан ҳамкорлик қилиб келаётган эди. 20 йиллик ҳамкорликдан кейин “ришталар” узилди.

Маълумотларга кўра, миланликлар янги техник ҳамкор билан битим имзоган, аммо у қайси компания экани ҳозирча сир тутилмоқда. Катта эҳтимол билан бу Германиянинг бошқа бир компанияси – Puma бўлиши айтилмоқда.