"Милан" тез орада муҳим хабарни эълон қилади

"Милан" яқин вақтлар ичида швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович билан шартномани узайтирганини эълон қилади.

"Россонерилар" 39 ёшли швециялик футболчи билан 2022 йилнинг ёзигача шартнома имзолайди. Бу ҳақда италиялик журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Янги келишувга кўра, Ибрагимовичнинг йиллик маоши 7 млн еврони ташкил этади.

Златан жорий мавсум “Милан” сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда 17 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

“Милан” 32 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 66 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!