"Милан" уни қўйиб юбормайди

  • 20 May 17:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франциялик ярим ҳимоячи Тео Эрнандес “Милан”дан кетмайди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

22 ёшли футболчи “россонерилар” сафидаги дебют мавсумидаёқ ўзини кўрсата олди ва клуб раҳбариятида ижобий таассурот қолдирди.

Ҳозир Эрнандесга ПСЖдан жиддий қизиқишлар бўлмоқда, аммо “Милан” уни қўйиб юбормоқчи эмас.

“Милан” Теони бундан бир йил муқаддам “Реал”дан 20 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум А Серияда 22 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!