"Милан" унинг маошини 2 баробар оширмоқчи

  • 15 мая, 2021, 15:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Милан” клуби раҳбарияти ҳимоячи Давиде Калабрияга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.

Tecno

“Россонерилар” 24 ёшли футболчини таркибда сақлаб қолиш учун унинг маошини 2 баробар оширишга ҳам тайёр. Агар томонлар янги шартнома бўйича келишувга эришса, Калабриянинг йиллик маоши 2 млн еврога етади.

Давиде Калабрия жорий мавсум Италия А Сериясида жами 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

“Милан” 36 турдан сўнг 75 очко билан А Серия мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию