"Милан" хорватиялик футболчининг шартномасини сотиб олмоқчи

"Милан"да ижарада тўп сураётган "Айнтрахт" ҳужумчиси Анте Ребич италияликлар билан доимий шартнома имзолаши мумкин.

Италия матбуотига кўра, хорватиялик футболчининг ўйини "россонерилар" раҳбариятида илиқ таассурот қолдирган ва шу сабаб клуб унинг трансфер ҳуқуқини тўлақонли сотиб олишни режалаштирмоқда.

Хабарларга кўра, жорий мавсумда 17 та ўйинда 8 та гол киритган Ребичнинг трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!