Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

“Милан” яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин турибди

Изоҳлар: 0

“Милан” жамоаси раҳбарияти “Челси” клуби ҳужумчиси Диего Костани қўлга киритиш борасида ўз умидини узмаяпти.

Италиялик машҳур журналист Жанлука Ди Марционинг сайтида маълум қилинишича, миланликлар Лондон клуби вакиллари ва футболчининг агенти Жорже Мендеш билан музокаралар олиб бормоқда.

Норасмий хабарларга кўра, “Челси” Диего Костанинг трансферидан 44 млн фунт стерлинг фойда қилмоқчи. 28 ёшли Костанинг клуб билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ