"Милан" ёзда Пиолини истеъфога чиқаради, унинг ўрнига номзод ҳам тайёр

"Милан" бош мураббий Стефано Пиолини истеъфога чиқаришга ҳозирланмоқда. Унинг ўрнини эса германиялик мутаҳассис Ральф Рангник эгаллайди.

Хабарларга кўра, 61 ёшли германиялик мутаҳассис "Милан" бошқарувига ёзда келиши режалаштирилган. Шунингдек, мутаҳассис трансферлар устидан тўлақонли назоратни қўлга олади.

Рангник бунгача асосан немис клубларида фаолият юритган, унинг сўнгги клуби "РБ Лейпциг" бўлиб, у жамаони 2019-йилда тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!