“Милан” зўр ўйинчини бой берди

“Милан”нинг етакчи футболчиларидан ҳисобланган Ҳакан Чалханўғли клуб раҳбарияти билан янги битим бўйича бир қарорга кела олмади. Кейинги пайтда миланликлар етакчи футболчиларнинг талабларини бажараётгани йўқ ва бир неча ўйинчидан айрилишга яқин турибди.

Ҳозир "Милан" асосий дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан ҳам ҳамкорлик борасида бир тўхтамга кела олмаяпти. Италия терма жамоаси посбони ҳам "Ювентус"га ўтадиган бўляпти.

Туркиялик ярим ҳимоячига Италия ва Германиядан харидорлар бор. Энди улар қаторига Англия клублари қўшилди. “Челси” ва “Арсенал” 26 ёшли ўйинчига асосий таркибдан жой бермоқчи ва музокара учун мутахассисларини Италияга жўнатишга тайёрланмоқда.

Чалханўғли жорий мавсумда А Серияда 27 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!