Ads

Италияда энг жиддий қарама-қаршиликлардан бири бу "Милан дербиси"дир. Бир-бирига душман бўлган жамоадан иккинчисига кўчиб ўтиш ҳам ҳақиқий жасорат ҳисоблаанади. Ушбу мақолада "Милан"дан "Интер"га ўтиб кетган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.


1. Франческо Солдеро
1892 йилда таваллуд топган Солдеро "Милан" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1914 йилдан 1924 йилга қадар "россонерилар" таркибида 108 ўйинда 9 та гол урган эди. 1924 йили ярим ҳимоячи "Интер"га кўчиб ўтди. Бироқ Франческонинг ушбу жамоадаги ишлари юришмади. Бир мавсум давомида атиги 1 ўйинда майдонга тушган футболчи фаолиятига якун ясади.

2. Фулвио Колловати
Колловати 1957 йили туғилган. У ҳам "Милан" тарбияланувчиси бўлган. Фулвио 1976-1982 йилларда "Милан" либосида 158 учрашувда 4 та гол уриб, жамоа билан бирга чемпионат ва кубокда зафар қучди. Шунингдек у "россонерилар" билан "Б" cерияда ҳам зафар қучди. 1982-1986 йилларда "Интер"да 109 ўйинда 3 гол урган ярим ҳимоячи бирорта ҳам соврин юта олмади.

3. Дразден Брнчич
1957 йилда Хорватияда таваллуд топган Брнчич 2000 йили "Милан"га келиб қўшилди. Ярим мавсумда атиги 1 ўйинда майдонга тушган Дразден мавсумнинг иккинчи ярмида "Виченцца"га ижарага берилди. 2001 йили эса ярим ҳимоячини "Интер" сотиб олди. Бироқ у "нерадзуррилар" учун бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади.

4. Андрес Гуглилминпиетро
Фамилияси жуда узун бўлган футболчи 1974 йилда Аргентинада таваллуд топган. У 1998-2001 йилларда "Милан" жамоаси таркибида 57 баҳсда иштирок этиб 6 та голга муаллифлик қилди ва 1999 йили А cерия чемпиони бўлди. 2001 йили "Интер"га кўчиб ўтган Андрес 2 мавсум давомида 30 ўйинда иштирок этиб, гол ҳам ура олмади, соврин ҳам юта олгани йўқ.

5. Франческо Коко
1977 йили дунёга келган Коко "Милан" тарбияланувчиси бўлган. У 1995 йилдан бошлаб 2002 йилга қадар "россонерилар" таркибида чемпионатда 56 учрашувда 2 та гол урган эди. Ана шу давр ичида у "Виченццо", "Торино" ва "Барселона" каби жамоаларда ижарада ҳам тўп суриб улгурди. "Милан" билан икки марта мамлакат чемпиони бўлган Франческо 2002 йили Милан шаҳрининг бошқа жамоаси "Интер"га кўчиб ўтди. У бу жамоада 5 мавсумда чемпионатда атиги 26 ўйин ўтказди. 2005 йили Италия кубоги бош совринига эга чиқди.

6. Умит Давала
1973 йили Туркияда дунёга келган Давала 2001-2002 йилги мавсумда "Милан" таркибида А cерияда 10 та ўйин ўтказди. Осиё қитъасида ўтказилган 2002 йилги мундиалда ўзига хос соч турмаги ваа чиройли ўйинлари билан танилган Давала кейинги мавсумда "Интер"га ўтди. Бироқ Умит ушбу жамоанинг умидларини оқлмади. Турк ўғлони "нерадзуррилар" учун бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмади.

7. Томас Хелвег
1971 йилда Данияда таваллуд топган футболчи 1998 йили "Милан" билан шартнома имзолади. Хелвег Миланликлар таркибида 5 мавсумда 146 учрашувда 2 та гол урди. 1999 йили А cерияда, 2002 йили мамлакат кубогида ва 2003 йили Чемпионлар лигасида олтин медалларни қўлга киритган футболчи 2003 йилда "Интер"га ўтиб кетди. Бир мавсум "нерадзуррилар" шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи 32 учрашувда майдонга тушган.

8. Антонио Кассано
1982 йилда таваллуд топган ўйинчи 2011 йили "Милан"га ўтди. "Сан Сиро"да 1,5 йил давомида 40 ўйинда 8 та гол уриб 16 та голга ҳаммуаллифлик қилган Кассанога 2012 йили жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Бироқ у барибир "Сан Сиро"да қолди. "Интер"да атиги 1 йил ҳаракат қилган Антонио 39 учрашувда 9 та гол киритиб, 15 та голли узатмани амалга оширди. Кассано ҳозирча "Милан"дан тўғридан-тўғри "Интер"га ўтиб кетган энг сўнги футболчи ҳисобланади.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

Александр Гейнрихдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

"Милан"дан "Интер"га ўтган 8 футболчи

Испания чемпионатида энг кўп "хет-трик"ка эришган 5 футболчи

 Игор Сергеевдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Роналдунинг ЧЛдаги голсиз cериялари

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)

"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтган 6 футболчи

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​