Бразилиянинг "Сан-Паулу" клуби ярим ҳимоячиси Игор Лизьеро фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Globo Esporte нашри тарқатган хабарга кўра, 22 ёшли бразилиялик футболчига “Милан” қизиқиб қолган. Аммо, “россонерилар” ҳозирча унинг трансфери бўйича расмий таклиф юборишгани йўқ.

Таъкидлаш керакки, Игорга “Барселона” ҳам харидор ҳисобланади. Унинг товон пули эса 50 млн еврони ташкил этади.

Лизьеро "Сан-Паулу" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида 54 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)