“Милан”га “Женоа” ҳужумчиси керак. У ким экан?
Ёзги трансферлар вақтида “Милан” ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилди. Айни пайтда мутасаддилар таклиф этиладиган футболчилар рўйхатини шакллантирмоқда.
Ёзда Миланга келиши мумкин бўлган ҳужумчилар орасида “Женоа” вакили Жанлука Скамакка ҳам бор. Италия ёшлар терма жамоасида ҳам тўпурарлик қобилиятини намойиш этаётган бу футболчи ўтган турда ўз жамоаси дарвозасига автогол киритиб қўйди ва “Милан” шу орқали учрашувни 2:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
“Милан” раҳбарияти тузган рўйхатга Андреа Белотти, Душан Влахович, Донниел Мален ва Мемфис Депай ҳам киритилган. Бу футболчилар орасида Депай асосий номзод. Чунки нидерландиялик тўпурарнинг “Лион” билан шартномаси якунланмоқда ва ёзда у эркин агентга айланади.
Қолган ҳужумчилар учун эса, миланликлар трансфер бадалини тўлашига тўғри келади.
Шу ўринда, Скамаккага “Ювентус”дан, Депайга “Барселона”дан қизиқиш борлигини таъкидлаш лозим.
Фикрлар