Бернард Арно Италиянинг "Милан" клубини сотиб олмоқчи. Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, бу борада ҳозирда "россонерилар"га эгалик қиладиган Elliott Management компанияси билан музокаралар бошлаб юборилган.

Қайд этиш жоиз, Арнонинг бойлиги 103 миллиард долларга баҳоланган ва у мазкур келишув учун 960 млн евро ажратишга тайёр. Бу нарх 1 млрд еврогача кўтарилиши ҳам мумкин.

Маълумот учун, миланликлар А Серияда ортда қолган 12 турдан сўнг 13 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.