"Милан"ни ким бошқариши мумкин?

Италиянинг "Милан" клуби жамоа бош мураббийи Марко Жампаолони ишдан бўшатиш вариантини кўриб чиқмоқда.

"Россонерилар" А Сериянинг 7-турида "Женоа"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Ушбу ғалаба ҳам Жампаолонинг лавозимини сақлаб қолишга ёрдам бермаслиги мумкин.

Клуб бош мураббийлигига Лучано Спалетти ва Стефано Пиоли асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Бундан ташқари, Клаудио Раньери ва Руди Гарсия номзодлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Маълум бўлишича, жамоага Женнаро Гаттузо қайтиши ҳам мумкин. Фақат клубнинг айрим раҳбариятлари ишдан кетишлари керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!