"Милан"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди
"Милан" клубининг иккита ҳужумкор футболчиси кеча А Сериянинг 35-туридан ўрин олган "Ювентус"га (3:0) қарши ўйинда жароҳат олди.
Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, Туриндаги ўйинда ярим ҳимоячи Браим Диас ва ҳужумчи Златан Ибрагимович сафдан чиққан. 39 ёшли швециялик футболчининг тиззаси безовта қилмоқда, испаниялик футболчининг жароҳати ҳақида батафсил маълумотлар йўқ.
Браим жорий мавсум 36 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди. Ибрагимович 27 та ўйинда иштирок этди ва 17 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
“Милан” 35 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 72 очко билан 3-ўринда бормоқда. 4-ўринда бораётган “Наполи” ҳисобида 70 очко мавжуд.
Фикрлар