"Милан"нинг собиқ устозини Турин клубига таклиф қилишмоқчи

"Милан" клуби собиқ бош мураббийи Марко Жампаоло тез орада "Торино" бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, туринликлар 52 ёшли мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзолаши мумкин. Аммо, ушбу лавозимга Жампаолодан ташқари Стефано Пиоли ("Милан"), Роберто Д′Аверса ("Парма"), Иван Юрич ("Верона"), Леонардо Семпличи (СПАЛ, собиқ) каби мутахассислар номзоди ҳам бор.

Айни дамда “Торино”ни Морено Лонго бошқариб бормоқда. Жамоа унинг бошқарувида 4 та ўйиннинг барчасида имкониятни бой берди. Тўплар нисбати эса 3:17.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!