Милик "Наполи" раҳбариятининг ғазабини келтирди
Польшалик ҳужумчи Аркадиуш Милик гарчи бошқа жамоалардан таклифлар бўлаётган бўлсада, “Наполи”да қолишга қарор қилди.
Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра, футболчининг қарори неаполликлар раҳбариятининг ғазабини келтирди. Боиси, улар Миликни сотиб, яхшигина пул ишлаб олишни кўзлаётган эди. Унга “Рома” ва “Тоттенхэм”дан таклифлар бўлаётган эди.
Милик ўтган мавсум А Серияда 26 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол урди. Унинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар