Милитао қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди!

CHERY AUTO

"Реал" ва Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Эдер Милитао тахминан икки ҳафта муддатга сафдан чиқди.

Tecno

У Бразилия – Тунис ўртоқлик учрашувида (1:1) жароҳат олди ва иккинчи таймда алмаштирилди. "Реал"нинг матбуот хизмати маълумотига кўра, футболчида ўнг оёғининг мушаги жароҳатланган. "El Partidazo de COPE" манбасига тaянган ҳолда, унинг тикланиш жараёни тахминан икки ҳафта давом этади.

Маълумот ўрнида, 23 ноябрь куни "қироллик клуби" Испания чемпионати 13-турида "Эльче" билан учрашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!