Миллатлар Лигаси. Португалия ҳеч қачон Хорватияга мағлуб бўлмаган (превью)

Собиқ Югославия таркибий қисми ҳисобланган Хорватия алоҳида давлат сифатида шакллангандан бери 5 маротаба Португалия билан куч синашган. Уларнинг нақд 4 тасида мағлуб бўлган бўлса, 1 та учрашув дуранг билан якунланган. 2019 йилда жамоалар ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишади. Ўшанда Перишич томонидан киритилган гол хорватлар учун ўз тарихида биринчи бор Португалия дарвозасининг ишғол қилиниши бўлган эди.
Бугун ҳам Златко Далич ихтиёрида энг кучли футболчилар тўлиқ таркибда мавжуд эмас. Португалияда ҳам сўнгги хабарларга қараганда Роналду майдонга тушмайди.

colin-chc-12
Португалия
Португалларда янги давр бошланмоқда. Бунда Роналду улар таяниб қолган ягона куч эмас. Яна аввалгидек кўплаб етакчилар мавжуд. Бугун Криштианунинг йўқлиги Португалиянинг фаворитлик мақомига катта таъсир кўрсатмайди. Фернанду Сантуш эса терма жамоа тарихига титуллар билан ҳам номини ўйиб ёзишда давом этмоқда. Миллатлар Лигасининг илк мавсумидаги чемпионлик унвони ушбу жамоа учун анча катта аҳамият касб этарди.
Португалияга қуръалар анча омадсиз келмоқда. “ЕВРО-2021” ҳақида гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Миллатлар Лигасида ҳам Франция ва Хорватия жой олган гуруҳга тушиб қолди. Камига Швеция ҳам бор. Демакки, ушбу тўртликдаги ҳеч бир жамоага осон бўлмаслиги аниқ.
Тахминий таркиб: Патрисиу, Семеду, Фонте, Диаш, Геррейру, Невеш, Фернандеш, Бернарду Силва, Гедеш, Фелиш, Андре Силва.

Portugal+squad+2018
Хорватия
Златко Далич ҳам ўзига яраша катта обрўга эга мутахассисга айланиб қолди. Жаҳон чемпионати финалига нисбатан камтарона таркиб билан етиб бориши катта натижа эди. У ўзига яраша яхши жамоа шакллантира олганини ҳам таъкидлаш зарур.
Жамоа таркибидан кўришимиз мумкинки, ушбу мавсумга улар жиддий эътибор қаратишган. Ўтган мавсумда улар гуруҳда қолиб кетган ва Испаниядан шармандали 0:6 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган. Энди бунга йўл қўйиб бўлмайди.
Тахминий таркиб: Ливакович, Баришич, Йедвай, Ловрен, Врсалько, Ковачич, Брозович, Пашалич, Перишич, Ребич, Крамарич.

07061476a90d41b8e07cca5015a5fcfb_XL
Мураббийлар
Фернанду Сантуш: “Чоршанба куни эрталаб Роналдунинг оёғи шишиб кетганини кўрдим. Уни якка тартибда шуғулланишга юбордик. Унинг бармоғи ари чаққандек шишиб кетганди. Ҳозир аҳволи яхши. Аммо унинг майдонга тушишига шубҳам бор”.
Fernando+Santos+Euro+2016+Portugal+Press+Conference+5ks1xTV-Riel
Златко Далич: “Бундан ҳам қийин рақиблар бўлиши мумкинми?! 3 кун ичида Европа ва жаҳон чемпионларига қарши ўйнаймиз. Биз Португалия ва Францияни ҳурмат қиламиз. Аммо таркибимиз оптимал ҳолатда эмас. Оғир мавсумдан сўнг улар дам олиши керак эди. Миллатлар Лигасидаги натижа биз учун муҳимлиги аниқ. Лекин футболчиларнинг саломатлигидан ҳам олдинги планга қўя олмаймиз. Шунингдек, олдинда жаҳон чемпионати саралаши ва Европа биринчилиги кутиб турибди”.

13_284
Хулоса ўрнида
Сантуш нутқини Роналду мавзуси билан ёпди. Боиси, ушбу терма жамоа ҳақида гап кетганда доимий тарзда Роналду номи қўшилиб келади. Психологик тарзда жамоа тўлиқ Криштиануга боғланиб қолган. Бу уларга муаммолар туғдириши ҳам мумкин. Таркибда бошқа юлдузлар ва етакчилар ҳам етарли. Улар ўзларига ишончни шакллантириб олишмаса, келгусида терма жамоада оғир авлодлар алмашинувига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Хорватия эса мураббий айтганидек, оптимал ҳолатда эмас. Унинг устига, Роналду терма жамоада шундай ўринга эгаки, ўзи хоҳлаган пайтда мураббий ҳам майдонга тушишига қаршилик кўрсата олмайди.
Далич эса қийинчиликларни яхши кўрувчи кучли тактик мураббий. Мана унинг маҳоратини кўришимиз учун ҳақиқий майдон. Фаворит Португалияни ўз мамлакати тарихида илк маротаба енгса, унга олқишларимиз!

Portugal700

Абдулвосид Валихонов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!