Миллионер бўласан! Мартинеллининг Саудиядаги маоши маълум қилинди
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Габриэл Мартинелли Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига ўтиши арафасида турибди.
Турли манбалар хабар беришича, икки клуб ўртасидаги музокаралар якуний босқичга кирган ва трансфер шартлари бўйича деярли тўлиқ келишувга эришилган. Журналист Николо Скира маълумотларига кўра, «канонирлар» бразилиялик футболчининг трансфери орқали тахминан 60 миллион евро даромад қилади.
Габриэл Мартинеллининг ўзи ҳам «Ал-Ҳилол» таклифини қабул қилгани айтилмоқда. Саудия Арабистонида 25 ёшли ҳужумкор вингерга йилига тахминан 20 миллион евро маош таклиф этилган. У билан тузиладиган шартнома 2029/30 йилги мавсум якунигача мўлжалланган.
Габриэл Мартинелли «Арсенал» таркибида 278 та ўйин ўтказиб, 62 та гол урган ва жамоадошларига 36 марта голли пас берган.

Фикрлар