Миллий жамоалар маркази лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, айни кунларда футбол бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот марказини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Кеча ЎФA конференциялар залида хорижий мутахассислар иштирокида ушбу ўқув-машғулот маркази лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур тақдимотда ЎФА раҳбарияти, терма жамоалар бўлими мутахассислари ва мураббийлари иштирок этиб, лойиҳа бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Ушбу марказнинг замон талабларига мос, футболчилар учун ҳар томонлама қулай жиҳозланиши мавзуси муҳокама этилди.
Фикрлар