Миллий олимпия қўмитаси 100 миллион сўмлик танлов эълон қилди
Ads

Профессионал ва ҳаваскор дизайнерлар диққатига!

Келаси йил шу куни барчамиз Токио Олимпиадасини диққат билан кузатиб бораётган бўламиз. Ҳар бир мамлакат вакиллари Олимпия ўйинларида ўзига хос дизайндаги кийимларда, спорт экипировкаларида иштирок этишади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси соҳага оид қатор Вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳаваскор ва профессионал дизайнерларга миллий рамзларимиз уйғунлашган спорт экипировкаларининг эскизи бўйича танлов эълон қилади. Бунда исталган инсон ўз ижодига мансуб чизмаларни tanlov@olympic.uz электрон почтасига юбориши мумкин.

Танлов якуни бўйича ғолиблар ташкилий қўмита томонидан жами 100 000 000 (юз миллион) сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади. Шундан:
• Спорт экипировкалари дизайни учун 60 000 000 (олтмиш миллион) сўм;
• Олимпиада очилиш ва ёпилиш маросимларига расмий либослар дизайни учун 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм;
• Токиода спортчиларимизни қўллаб-қувватловчи ишқибозларга аталган спорт кийимлари дизайни учун 10 000 000 (ўн миллион) сўм.

Танлов 1 сентябргача давом этади.
Иштирок этиш учун буюртма 2019 йил 15 августга қадар қуйидаги манзилда қабул қилинади: e-mail: tanlov@olympic.uz
Алоқа учун телефон: 71-244-41-41
Ўзбекистон спортчиларининг халқаро майдондаги имиджини барчамиз биргаликда шакллантирамиз!

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Husan Sodiqov
02/08/2019 10:43
O‘sha formani chiroyli qilib chizib bergani bln sportchini qo‘liga 3 razmer katta futbolka borib tegadi 100 mln So‘mi esa 10 % tegadi xolos

Минбар

Барча блоглар