"Миллий" стадиони майсасининг аҳволи қандай? У ердаги биринчи ўйин қачон ўтказилади?
ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ижтимоий тармоқдаги ўзининг саҳифасида "Миллий" стадиони бу мавсумдаги биринчи ўйинни қачондан ўтказишини маълум қилди.
- 7 июнь санасидан эътиборан "Миллий" стадион яна мухлисларни қабул қилишни бошлайди.
Айни вақтда миллий терма ўйинига майдон ҳолатини ажойиб кўринишга келтириш устида тинимсиз иш олиб борилмоқда. Бугун биринчи бор майдон ўлчамлари чизиб чиқилди. Ишонамизки, ўйингача майдон тўп суриш учун боп ҳолга келиб улгуради. Терманинг машҳур футболчилари стадион барпо бўлибдики, майдон ҳолати ҳақида фақат салбий фикр билдирган. Уларнинг навбатдаги фикрлари қандай бўлиши ўзимизга ҳам жуда қизиқ, - дея ёзиб қолдирган Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар