Милнер АПЛда 500 учрашув ўтказган 13-футболчи бўлди

Бугунги учрашув Жеймс учун АПЛдаги 500-ўйин бўлди. Бу борада у 12 футболчидан ортда қолмоқда. 

Маълумот учун, 32 ёшли футболчи фаолияти давомида «Лидс Юнайтед», «Суиндон Таун», «Ньюкасл Юнайтед», «Астон Вилла» ва «Манчестер Сити» каби жамоаларда тўп сурган. 2015 йилдан буён эса «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келади.