Милнер АПЛнинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер мавсум сўнггида клубни тарк этиши деярли аниқ бўлиб улгурди. 37 ёшли футболчи 7 йиллик фаолиятидан кейин бошқа жамоага кетиши мумкин. 

"The Athletic" нашри хабар беришича, Милнер ёзда "Брайтон"га эркин агент сифатида кўчиб ўтиш эҳтимоли мавжуд. Де Зерби уни ўз жамоасида кўрмоқчи. Бундан ташқари, "Бёрнли" ҳам англиялик ярим ҳимоячига қизиқмоқда, лекин "Брайтон" Милнерни қўлга киритиш учун курашда фаворит ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Милнерни "Ливерпуль" 2015 йилда текинга олиб келганди. У клуб билан Чемпионлар лигаси ва Премьер-лигани ютишга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!