Милнер Лэмпардга етиб олди
“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер Премьер-лиганинг 29-туридан ўрин олган “Манчестер Сити”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди.
Шу тариқа 37 ёшли хавбек АПЛда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб олди. Ўйинлари сонини 609 тага етказган Милнер бу борада Фрэнк Лэмпардга етиб олди.
Айни дамда АПЛ тарихида Милнердан юқорида Гарет Бэрри (653) ва Райан Гиггз (632) жой олган холос.
Фикрлар