Мини футбол бўйича U 20 терма жамоаси йиғини давом этмоқда (фото)
Ads

Мини-футбол бўйича U-20 терма жамоаси аъзолари шу ҳафтанинг душанба куни йиғинни "Ўзбекистон" спорт мажмуида бошлаган эди. Машғулотлар ҳали ҳануз давом этмоқда.Айни пайтда йиғинда 15 нафар спортчи синовдан ўтмоқда."Ардус", "Нафис", "Пахтакор" каби клублардан таклиф қилинган футзалчилар йиғинда иштирок этяпти.

Испаниялик мутахасис Хосе Мария Мендез бош мураббийлигида ўтаётган машғулотлар эртага - шанба куни ниҳоясига етади. Қуйида машғулот пайтида олинган фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз: