Мино Райола уч ойга агентлик фаолиятини олиб боришдан маҳрум этилди

  • 9 май, 2019, 00:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италия футбол федерацияси қошидаги агентлар ассоциацияси Мино Райолани уч ой ой муддатга фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум этди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра ҳозирча бунга айнан нима сабаб эканлиги маълум қилинмаяпти.

Аммо, бундан аввалроқ Райола ва Италия футбол федерацияси ўртасида можаро юзага келгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Маълумот учун, Райола Марио Балотелли, Лоренцо Инсинье, Мойзе Кин, Поль Погба, Златан Ибрагимович ва Матейс де Лигт каби машҳур футболчиларнинг агенти ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!