“Сити”нинг қимматбаҳо юлдузига харидор чиқди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” тарихидаги энг қиммат харидлардан бири – Жек Грилиш фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

Tecno

29 ёшли ҳужумкор футболчига “Эвертон”дан чорлов бўляпти. Мерсисайдликлар Грилиш трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборди.

The Telegraph нашри экспертларининг таъкидлашича, трансфер муваффақиятли амалга ошиши учун айрим масалаларни ҳал қилиб олиш лозим. Хусусан, Жек Грилишнинг маоши кўп жамоалар учун оғирлик қилади.

“Шаҳарликлар” ўз иқтидорини юз фоиз оча олмаган бўлса-да, Грилишга ҳафтасига 300 минг фунт миқдорида маош тўлаб келади.

Грилиш Манчестерга келганидан бери жами 157 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 17 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 23 та голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!