"Мираброр Усмонов кубоги". Интрига сўнгги сонияларгача сақланиб турган баҳсда Ўзбекистон Тожикистонни таслим этди
"Мираброр Усмонов кубоги" доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Қўшниларимиз сафида Самандан Ризомов ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, Илҳом Ҳамроев автогол муаллифига айланди. Ўзбекистон таркибида Ихтиёр Ропиев Суннат Жўраев гол муаллифига айланди. Шунингдек, яна бир голни Комрон Алиев ўз дарвозасига жойлаб қўйди.
Шу тариқа, вакилларимиз турнирни ғалаба билан бошлади.
Фикрлар