Миржалол Қосимов: "Ачинарлиси, йўқ жойдан тўп ўтказиб юбордик"

ОКМК – “Сурхон” (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

- Иккинчи ўйинда охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборяпмиз. Учрашувга келадиган бўлсак, яхши ўйин бўлди. Яна икки очкодан маҳрум бўлдик.

“Сурхон” охиригача курашадиган, жамоавий ўйин кўрсатадиган, бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган жамоалиги бежиз эмас. Йигитларга ҳам таъкидлагандим. “Насаф” билан ўйинда ҳам қарши ҳужумларда ўйнаб охирги дақиқада ғалабани илиб кетганди. Ачинарлиси, йўқ жойдан тўп ўтказиб юбордик. Йўқ жойдан жарима зарбаси ишланди. У ёғига ҳаракат қиламиз, бошқа иложи йўқ.

Ҳамма учрашувлар осон эмас. Охиригача ва курашларга бой ўйинлар ўтяпти. “Андижон” – “Навбаҳор” учрашувида ҳам 90+6-дақиқада гол бўлди. Бу – футбол. Камчиликлар устида ишлаймиз ва кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!