Миржалол Қосимов: Бугунги 3 очко бизга жуда зарур эди
Ads

"Бугунги учрашув биз учун жуда ҳам муҳим эди. Руҳий тарафдан тикланиб олишимиз учун ғалаба зарур эди. Бугун йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Баҳс кескин курашларга бой бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳисобда ортда бораётган “Сурхон” кўпроқ ҳужум уюштирди. Биз ҳам бўш келмасликка уриндик ва натижада иккинчи голни ҳам киритишга муваффақ бўлдик. Бу 3 очко жуда зарур эди. Ҳали олдинда ўйинлар кўп, ишлашда ва хатоларимизни тузатишда давом этамиз", - деб Қосимовнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти.