Миржалол Қосимов:
Ads

Хабарингиз бор кеча Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичида “Бунёдкор” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни (1:0) мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди. Учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “қалдирғочлар” устози Миржалол Қосимов иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Муҳим ғалабани қўлга киритдик ва кейинги босқичга йўлланма олдик. Ҳозирги пайтда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Рамазон ойи бўлишига қарамасдан, стадионга ташриф буюрган кўп минг сонли мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Агар бугун мухлисларга озгина бўлса-да, хурсандчилик улашган бўлсак, бундан бахтиёрмиз. Ҳадемай трансфер ойнаси очилади. Таркибда қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида ҳозир аниқ фикр билдира олмайман. Агарда жамоамиздаги футболчиларга таклиф тушса ва бу жамоа келажаги учун хизмат қилса, у ҳолда таклифларни қўриб чиқишга тайёрмиз. Бу жиҳат футболнинг бир қисми”, - дейди Миржалол Қосимов.