Миржалол Қосимов: Футбол 90 дақиқа ўйналади

Cоcа-Cоlа Суперлига 7-туридан ўрин олган ОКМК – “Пахтакор” (1:2) учрашувидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Футбол 90 дақиқа ўйналади ва буни ҳозир йигитларга ҳам тушунтирдим. Ўз айбимиз сабаб мағлуб бўлдик. Биринчи бўлим бўйича йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ, иккинчи таймда ҳам худди шу руҳда давом этиш керак эди. Голдан сўнг нима бўлганини тушунмай қолдим. “Пахтакор” таркибида малакали футболчилар тўп тепади ва улар бундай вазиятларни кечиришмайди. Бу ҳам ўзига хос тажриба, ҳаёт давом этади.

Ҳақназарий шамоллаб қолганди ва тана ҳарорати юқори эканлиги сабаб кеча машғулотларда ҳам иштирок этмади. Шу сабабли бугун захирада қолди”, – деди Қосимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Суюнов Шерзод
23/04/2023 01:57
Боллада айб йўқ
Кахрамонжон Сафаров
22/04/2023 22:34
тулкини муносабати холос