Миржалол Қосимов: Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган
Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган АГМК – “Бунёдкор” (2:0) баҳсидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бугун майдонда бир-бирига муносиб бўлган икки жамоа ҳаракат қилишди. Қизиқарли, шиддатли, курашларга бой баҳс бўлди. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ва шижоат билан ўйин кўрсатган йигитларга раҳмат айтаман.
Биринчи ва иккинчи турда илк дақиқалардан бундай ўйин кўрсата олмаётган эдик. Ҳозирги футболда фикрлаш, техника иккинчи ўринга тушган. Бугунги кунда ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Аввало шижоат, интилиш, ҳаракат қилиш керак. Ғалабадан хурсандман”, – деди Қосимов.
Фикрлар