Миржалол Қосимов: "Муаммоларимиз етарли эди ва бу нарса ўйинда яққол кўринди"

ОЧЛ гуруҳ босқичи, 4-тур доирасидаги «Сепахон» — ОКМК (9:0) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор, барчага Ассалому алайкум! «Сепахон» жамоасини ҳақли равишда ғалабага эришгани билан табриклайман. Ўзига яраша муаммоларимиз етарли эди ва бу нарса бугунги ўйинда яққол кўринди. Қолаверса, ўйинчимизнинг четлатилиши ҳам ўйинга ўз таъсирини кўрсатди.

- Жамоангиз биринчи бўлимда рақибга қарши яхши ўйин намойиш этганди. Иккинчи таймда эса биз бошқача жамоани кўрдик. Бунинг сабаби нимада?

- Савол учун раҳмат. Тўғрисини айтадиган бўлсам, ўзим ҳам нимага бундай бўлганини тушунмай қолдим. Иккинчи бўлимда ўтказиб юборган голимиз қайсидир маънода ўз сўзини айтди ва кетма-кет «рекошет» голлар ўйин тизгинини бутунлай ўзгартириб юборди.

- Ушбу натижа сизнинг фаолиятингиздаги энг ёмони бўлди десак ҳам бўлади. Шу ҳақда фикрларингиз?

- Бу футболда учраб туради. Лекин, тўғри таъкидладингиз бу фаолиятимдаги биринчиси.

ОКМК матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
07/11/2023 08:45
Миржалол бор жойда футбол ўлади. Хар доим бюджети яхши жойда юрадиган қосимов ўзини топ мураббийман деб ўйлайди шекилли, хеч қачон айб менда демийди. Бюджети энг яхши жамоларни фақат заарарига ишлаган мураббий бошқа иш қилгани футболимизни ютуғи бўларди.
Saporvoy Aminov
07/11/2023 13:20
Аа оо буу болада айиб йук хамма айиб судиялада
&
Muratbay
07/11/2023 09:20
Нега Муратнинг таклипини кабул килмадинг БУНДАЙ кунларга тушмастинг езган хатинимни алдингми у чин кунгилдан эди хаятий тажрибадан келип чикип айтгандим
&
Сафаров Кахрамонжон
07/11/2023 09:11
Миржалол сен номард ОКМК ни Бахтиёр Ашурматовдан худбин йуллар билан тортиб олган пулни кетидан хар кандай пасткаш ишга кул урадиган нопоксан Узбек футболини ер билан яксон килдинг яна нима хохлайсан Супер лигани хам сенлар хароимини чикардинг бу 9-0 сенга жазо холос хали олдинда нималар булишини кутиб юр Бахтиёрни дилини каттик ранжитгансан