Миржалол Қосимов: "Натижа билан биргаликда ўйиндан ҳам қониқдим"

Суперлигада 25-тур старт олди. ОКМК жамоаси бу тур Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"ФИФА кунлари сабаб ўйин амалиётисиз қолган эдик. Шу омил бизга панд беришидан қўрққан эдик. Бугун "Пахтакор" жуда яхши ўйин кўрсатди. Бизга бугун 3 очко жуда ҳам керак эди. Биз сўнгги 4 баҳсда вазиятлардан фойдалана олмаётган эдик. Асосийси, натижага эришдик. Чемпионат охирида ҳамма асабий, чарчоқ бор. Натижа билан биргаликда ўйиндан ҳам қониқдим. 

- Сўнгги турларга тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Танаффус бироз хавотирга солган эди. Бу ритмдан чиқаришимиз мумкин. Биринчи даврани охирги ўйинида "Қизилқум"га енгилиб қолган эдик. Йигитлар бир ойлик таътил олдидан бўшашган эди. Футболда майда деталлар бўлмайди. Йигитлар эмосияда жанг қилишди. 

- Бу мавсум икки маротаба кетма-кет "Пахтакор"ни мағлуб этдингиз?!

- Афсуски, биз вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Бундан аввалги 4 баҳсда шу нарса бизга панд берди. Хурсанд қиладиган томони, биз охиригача ўйнадик. Бу яхши хислат деб ўйлайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!