Миржалол Қосимов:

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мазкур  учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов ва ҳимоячи Рустамжон Ашурматовлар иштирок этишди. Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ассалому алайкум хурматли журналистлар! Биринчи ўринда кириб келаётган “Наврўз” байрами билан барчани табриклайман. Баҳс шиддатли ва курашларга бой ўтди. Водийда ўйнаш доим қийин кечган. Чунки “Нефтчи” ўз мухлислари қаршисида тўп суриб, фақат ғалаба учун интилади. Баланд павроз гаплар эмаску, лекин “Нефтчи”ни ўйини менга АПЛ жамоаларининг ўйинини эслатиб юборди. Охиригача рақобат, узун узатмалар, мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат ва курашувчалик бор. Оғир ўйин бўлди. Шогирдларимга раҳмат. Чиройли футбол эвазига муҳим ғалабага эришдик", - деб айтиб ўтди Қосимов.

Рустам Ашурматов: Ўйин жуда қийин кечди. Аввалдан баҳс шундай руҳда кечишини сезгандик. Ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам мураббийларнинг кўрсатмаларига бинонан ҳаракат қилдик. “Нефтчи” жамоасига эса кейинги ўйинларга омад тилайман.