Миржалол Қосимов: Шомуродовга айтмаган гапим қолмаган, аммо Россияда унга омад тилайман

Бугун Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби давралар оралиғида ўз таркибига қўшиб олган янги футболчиларни оммага таништирди. Бу ҳақда “қалдирғочлар” устози ўз фикрларини билдириб ўтди.

Биз иккинчи даврага яхши тайёргарлик олиб бордик. Ушбу йиғин давомида жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратдик. Турли ёшдаги терма жамоаларимиз мусобақа ва йиғинларимизда иштирок этишмади. Тошкентга қайтганимиздан сўнг 2 та назорат учрашуви ўтказдик. Клубга янги жалб этган футболчиларга келадиган бўлсак, уларнинг аксарияти олдин ўзимизда ўйнаган ёки ўзимизнинг тарбияланувчиларимиз ҳисобланади. Уларнинг имкониятларини билганимиз учун такрибга қўшиб олишга қарор қилдик. Бу билан жамоада рақобатни кучайтиришни мақсад қилганмиз.

– Элдор Шомуродовнинг “Ростов”га ўтиши ҳақида...

Мен Элдорга яхши-ёмон гапирдим, лекин қора кўзлар бўлгани учун унга омад тиладим. Қолаверса, агар у Ўзбекистонга қайтадиган бўлса, фақат “Бунёдкор”га қайтиш шарти билан қўйиб юбордик.

Эслатиб ўтамиз, мавсумнинг иккинчи даврасидан Анвар Ғофуров, Илҳомжон Қобилов, Шоҳруҳ Гадоев, Сардор Собирхўжаев “қалдирғочлар” сафида тўп суради.