Миржалол Қосимов: VAR татбиқ этилса, яхши янгилик бўлар эди
Ads

"Қайд этилган натижадан хурсандман. Ўйиндан ҳам қониқиш хосил қилдим, дея оламан. Қолаверса, совуқ бўлса ҳам бугун ўйинни кўриш учун келган барча ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. Шогирдларимдан мамнунман, улар билан фахрланаман. Қор ёққан бўлса-да улар ишиқбозларга манзур бўладиган ўйин кўрсатишга уринишди.

Балким яқин келажакда Ўзбекистонда ҳам VAR тизимини татбиқ этилиши мумкин экан. Бу яхши янгилик бўлар эди, деб ўйлайман. Яхши янгилик ва ўзгаришлардан қўрқмаслик керак. Баъзан йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларни VAR орқали бартараф этиш мумкин. Агар бу нарса бизда ҳам татбиқ этилса, бунга жуда ижобий муносабатда бўламан", - деди мутахассис.