Миржалол Қосимов: "Бугун медалларсиз қолишимиз ҳам мумкин эди"
Ўзбекистон Суперлигаси 2024 йилги мавсум сўнгги тури доирасида ОКМК "Қизилқум" билан куч синашди ва 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ушбу ғалаба орқали "конилар" ўз ўрнини сақлаб қолди ва Ўзбекистон Суперлигаси вице-чемпионига айланди.
Учрашувдан кейин Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.
"Авваламбор ассалому алайкум. Бугунги ўйин билан Ўзбекистон чемпионатини якунладик. Албатта иккинчи ўринни олганимиз ҳам ютуқ ва бундан хурсандмиз. Бу тарих ва буни ўчириб бўлмайди. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларни, футболиларни, шогирдларни табриклайман. Осон мавсум бўлмади. Бундан ташқари раҳбаримизни ҳам ўзим ва йигитлар номидан табриклайман.
Йил давомида осон ўйинни ўзи бўлмади. Бугунги баҳс ҳам жуда қийин бўлди. Бугун 4-ўринни олишимиз ҳам мумкин эди ва меддаларсиз қолардик. Шунинг учун ҳам футбол - миллионлар ўйини. Негаки, сиз натижани олдиндан била олмайсиз.
Суперлига жадвалини қарагандим, "Металлург" Суперлигани тарк этиши мумкин эди, аммо футбол шунақа нарсаки, ҳозир қарасам "Локомотив" Суперлигадан чиқиб кетибди" - деди Қосимов.
Фикрлар