Мирко "Крокоп": Емельяненькога қарши жанг қилишни хоҳламайман
“Bellator” жангчиси Мирко “Крокоп” Филипович россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Фёдор Емельяненькога қарши қайта жанг ўтказиш ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Бу ҳақида менга кўп савол беришади, бироқ бугунги кунда бундай жангни ташкил этиш ҳақида фикр олиб бораётганим йўқ. Тан олиш лозим, Фёдорга қарши жанг қилишни хоҳламайман. Аммо келажакда рингда учрашишимиз эҳтимоли катта.
Емельяненько Фрэнк Мирни мағлуб этгани ҳақида ҳам Филипович айтиб ўтди:
Шуни айтишим керакки, ажойиб учрашувнинг гувоҳи бўлдик. Жангнинг қисқа муддат давом этгани Фёдор учун яхши бўлди дея оламан, - дея Мирконинг сўзларидан иқтибос келтиради MMA Fighting нашри.
Маълумот учун, 2005 йил Емельяненько “Крокоп”ни мағлуб этган. Мирконинг кейинги жанги “Bellator 200” доирасида 25 май куни Рой Нельсонга қарши бўлиб ўтади.
Фикрлар