"Митьюлланд" — "Ливерпуль" баҳси сўроқ остида қолди

Коронавирус инфекциясининг янги тури кенг тарқалиши ортидан УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган "Митьюлланд" — "Ливерпуль" баҳси сўроқ остида қолди.

Гап шундаки, Британия ҳукуматининг 7-ноябрдаги қарорига кўра, "Ливерпуль" Дания сафаридан сўнг, икки ҳафталик карантин чекловларига дуч келади.

Шунингдек, барча инглиз клублари Дания терма жамоаси йиғинига таклиф олган футболчиларни қўйиб юбормасликка келишиб олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!