ММА бўйича жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси 3 та медаль билан якунлади

  • 27 январь, 2022, 20:34
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, БААнинг Абу-Даби шаҳрида ММА бўйича 18-20 ёш тоифаси ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати ташкил этилди. 

Мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 13 нафар спортчи билан иштирок этди. Улардан 4 таси ярим финалга йўл олган эди. Бугунги ўтказган жанглар натижасида улардан 3 таси 3-ўрин билан чемпионатни якунлади. 

Катталар ўртасидаги +120 кг вазнда Ихтиёр Холмуродов, 18-20 ёшлилар ўртасида эса, -77.1 кгда Мунис Мўминжонов ҳамда -93 кгда Мусин Мўминжонов жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлдилар. Афсуски, ёшлар тоифасида -120 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган, Асрор Анваржоновга совринли ўринларни қўлга киритишига бироз омад етишмади. 

Шу тариқа терма жамоамиз чемпионатни 3 та медаль билан якунлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!