Асосий мазмунга ўтиш

ММА бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтади

Изоҳлар: 0

Аралаш жанг санъатлари бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари 25-27 сентябрь кунлари ўтказилади!

Турнир Бухоро вилоятида 16-17 ёшли ўсмирлар ва 18 ёшдан катта бўлган яккакурашчилар ўртасида бўлиб ўтади. Мусобақада юртимизнинг барча вилоятларидан келган ўсмирлар 10 та, ёшлар 9 та вазн тоифасида, жами 200 нафардан зиёд спортчи ўз маҳоратини ҳакамлар назоратидан ўтказади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ММА ассоциацияси матбуот хизмати.
⠀
Пандемия бўлишига қарамай, спортчилар турнирга онлайн тарзда тайёрланган. Тажрибали мураббийлар назорати остида онлайн-машғулотлар ўтказилган.
⠀
Ўзбекистон кубоги мусобақасининг саралаш жанглари 25-26 сентябрь кунлари, турнирнинг ҳал қилувчи учрашувлари эса, 27 сентябрь санасига белгиланган. Ғолибларга 19 та олтин, шунча кумуш ва 38 та бронза медаллари топширилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ